ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯСИ НОРМАЛАРИНИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ТАТБИҚ ҚИЛИНИШИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ҲУСУСИДА
Keywords:
янги Конституцион нормалар, олий юрдик куч, принцип, Жиноят-процессул қонунчилиги, тезкор-қидирув фаолияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, суд қарори, қонун нормаларини Конституцион нормаларга мувофиқлаштириш.Abstract
ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилган Конституцион ислоҳотнинг зарурияти ва ҳуқуқий аҳамияти, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиниши такомиллаштириш борасида жорий қилинган янги нормалар ҳақида сўз юритилади. Конституция нормалари орқали жорий қилинган янги тартибларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига ҳамда “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг ҳозирга қадар амалда бўлиб келаётган нормаларига нисбатан татбиқ қилишнинг долзарблиги, шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритилади.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи идоралар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, уларни олдини олиш ва содир этилган жиноятларни фош қилиш мақсадида шахснинг айрим ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган процессуал ва тезкор қидирув тадбирлари жараёнида расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатларни амалдаги Конституция нормалари билан мос келмайдиган жиҳатлари борасида мулоҳаза юритилади.
Конституциянинг айрим моддалари орқали ўрнатилган янги нормаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этилишининг зарурияти ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига ҳамда “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилиш лозим бўлган ўзгартиришлар тўғрисида мулоҳазалар ва таклифлар келтириб ўтилади.
References
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси
“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни