ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Ключевые слова:
Давлат бошқаруви, мулкчилик, ислоҳот, демократия, иқтисодиёт, қонун, миллий манфаат, давлат.Аннотация
Маълумки, ҳар қандай фаолият тури бошқарув асосида қурилади, чунки шу фаолиятни амалга оширишда кўзланган мақсадга эришиш, бажариладиган вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат қилиш, шунингдек, самарадорликка эришиш учун шу фаолиятда иштирок этувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш чора тадбирлари бошқарув жараёнида ташкил этилади ва мувофиқлаштирилади. Бунда бошқарувга иқтисодиётда мавжуд тизим ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мустақиллигимизни қўлга киритмасимиздан олдинги тизимда, иқтисодиётда маъмурий – буйруқбозликка, ҳамда марказий режалаштиришга асосланган тизим ҳукмрон эди. Ўзбекистон жаҳон тажрибасига асосланиб, мулкчиликнинг турли шакллари тенглиги таъминланган, ишлаб чиқаришнинг замонавий миллий манфаатларга мос тузилмасини яратиш кўзда тутилган, эркин нарх-наво ва бозор қонунлари асосида бошқариладиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади.
Библиографические ссылки
Раффоров Р. “Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” фанидан Бакалавр таълими йуналиши буйича электрон версияда маърузалар матни. -Т.: 2006. 2.www.ziyouz.com кутубхонаси. Узбекистон Миллий Энциклопедияои. - Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедиясн» Давлат илмий нашриёти. -Б.10 3. Қосимова Д. С., Собиров А.А. Бошқариш назарияси асослари. ОЎЮ лари учун дарслик. – Т: ТДИУ, 2011. 321б.