СОҒЛОМ ТУРМУШ- УЗОҚ УМР КЎРИШ ГАРОВИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ- УЗОҚ УМР КЎРИШ ГАРОВИ

Авторы

  • Ф.Қ. Болтаев Афшона Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори

Ключевые слова:

• Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавий маданиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Шунингдек, инсон характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар, муносабатлар тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар оила шароитида, ота-онанинг ибрат-намунасидан шаклланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, оила тарбияси шахс маънавиятини шакланишидаги асосий восита экан, бу ўринда бола тарбиясида соғлом насл масаласи ҳам муҳим роль ўйнашини инкор этиб бўлмайди. Шу маънода ёшларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, улар онгида “Соғлом турмуш тарзи – соғлом оила, соғлом оила бу соғлом фарзанд, бахтли келажакдир” тасаввурини шакллантириш, бўлажак ота-оналар яъни талаба-ёшлардаги репродуктив маданиятни шакллантириш бу йўналишдаги ислоҳотларнинг асосий вазифаларидан саналади.

Аннотация

Саломатлик маданиятига эга бўлган инсон на фақат саломатликни асраш бўйича билим ва малакаларни эгаллаган бўлади, балки эгаллаган билим ва малакаларни ўз ҳаёти жараёнида қўллаб, ўз саломатлигининг посбонига айланади. Бугунги кунда соғлом турмуш маданияти тушунчасининг мазмуни инсон → шахс → соғлом билим ва малакаларни эгаллашга интилиш → соғлом бўлишга сайи-ҳаракат → саломатликни шахсий қадриятга айлантириш → саломатлик нуқтаи назаридан баркамолликка эришиш →  шахсий саломатликнинг барқарорлиги ва таъмин этилганлигига эришиш → ўз саломатлигининг посбони бўла олиш → жамият, яъни оила, меҳнат ёки ўқиш даргоҳи, маҳаллада соғлом турмуш маданиятининг шаклланишига ҳаракат қилиш ва жамиятга ижобий таъсир ўтказа олиш → жамиятни соғломлаштириш каби тушунчаларнинг узвийлиги, улар давомийлиги ва устуворлигини талаб этади.

Библиографические ссылки

Арзикулов Р.Соғлом турмуш тарзи асослари // Тошкент.2010.

Ҳикматуллаев Ҳ.Сирли табобат // Қарши: Насаф нашриёти.2010.

Арзикулов Р. Репродуктив саломатлик асослари// Тошкент.2010.

Собиталиев М. Энг зарур тиббий тавсиялар // Тошкент: Муҳаррир.2011.

Буюк аллома Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт.республика илмий-амалий анжумани материаллари // Бухоро.2011.

. Худойбергенова П.Т. Миллий турмуш тарзи, унинг мустақиллик йилларида тараққиёт хусусиятлари // Дис.... фал.фан.номз. - Т., 2005.-169 б.

Жаббаров И. Антик маданият ва маънавият хазинаси // Тошкент,-1999.

Қойилова М.Д. Соғлом турмуш тарзининг маънавий ва ҳуқуқий асослари. Ўқув қўлланма. “Дурдона”- 2016.

Қойилова М.Д. Девиант хулқли ўсмирлар ва соғлом турмуш тарзи /Монография. “Дурдона”- 2021.

Загрузки

Опубликован

2022-11-10

Как цитировать

Болтаев, Ф. (2022). СОҒЛОМ ТУРМУШ- УЗОҚ УМР КЎРИШ ГАРОВИ. Новости образования: исследование в XXI веке, 1(4), 976–978. извлечено от http://nauchniyimpuls.ru/index.php/noiv/article/view/1568
Loading...