АҲОЛИНИ ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКА ҚОИДАЛАРИГА ЎРГАТИШ ҲАМДА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Аннотация
Ўзбекистон Республикасининг Президентнинг нутқларида мулкни омонат ҳолда сақланишига, хусусий мулк ва фукароларнинг шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза этилишига алоҳида эътибор қаратилган. Жиноятчиликка қарши кураш бобида энг долзарби хонадонларда амалга ошириладиган ўғирликларга қарши кураш бўлиб, у алоҳида аҳамият касб этади.