АНГРЕН ВА ОЛМАЛИҚ ТОҒ-КОН САНОАТИНИНГ ГЕОЭКАЛОГИК МУАММОЛАРИ
Ключевые слова:
Ангрен тоғ-кончилик саноати райони маъмурий жиҳатдан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган бўлиб, шимолдан Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ туманлари, шарқдан Наманган вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси, жануби-ғарбдан Охангарон шаҳри ва ғарбдан Ўрта Чирчиқ туманлари билан чегараланади.Аннотация
Халқаро ҳамжамият томонидан умум эътироф этилган «Барқарор ривожланиш концепцияси»га кўра геоэкологик муаммоларни глобал миқёсда ҳал этишни маҳаллий, миллий ва минтақавий миқёсда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан бошлаш зарурлигига алоҳида урғу берилади. Ўтказилган тадқиқотлар антропоген таъсир натижасида Ангрен тоғ-кон ҳудудларида юзага келган геоэкологик холатни баҳолашга ва зарарли таъсирларни олдини олишга каратилган. Тоғ-кон саноати корхоналари фаолиятининг кенгайиши атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ичимлик сувларининг ифлосланишига олиб келмоқда. Шу мунособат билан мазкур ҳудудларда геоэкологик тадқиқотлар олиб боришнинг зарурлиги диссертация ишнинг долзарблигини намоён этади. Мавзу бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида АнгренОлмалиқ тоғ-кон ҳудуди тупроқ қатлами, сув ва ўсимликларнинг турли даражадаги ифлосланиши асосан тоғ-кончилик саноати чиқиндилари, чанг ва газ-тутунли чиқиндилар билан боғлиқлиги ва ифлосланиш геокимёвий ореолларининг водийда эсувчи шамолларнинг даврий йўналиши бўйича тарқалганлиги аниқланган. Оғир металлар билан ифлосланиш саноат корхоналаридан 1-2 км масофада ва тупроқнинг юқори, қуйи қатламларида ўрганилди.
Библиографические ссылки
Шукуров Н.Э., Петров М.А., Ни А.А., Шукуров Ш.Р., Кодиров О.Ш., Акбаров Ф.Н., Мамиров Х.А., Туресебеков А.Х. // Коллективная
Шукуров Н.Э. «Экогеохимия техногенных ореолов рассеяния (на примере алмалыкского горно-металлургического комбината)». Диссертация на соискание ученой степени кандидата геолого-минералогических наук. Ташкент-1999.
Тўлаганов Э.Ж.., Тўлаганова Г.Э. “Ангрен ИЭСнинг тарихи ва келажаги” "Ангрен истиқболли шаҳар" жамланма. И.М.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти. Тошкент, 2006 йил.