ОРОЛ БЎЙИ МИНТАҚАСИДА ҚИШЛОК ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ОИД МАСАЛАЛАР
Keywords:
Бугунги шиддатли тараққиёт натижасида инсон фаолиятининг табиатга таъсири шу даражада ортдики, оқибатда сайёрамизнинг баъзи минтақаларида табиат қонунлари ва табиий жараёнлар бузила бошлади, экологик тизим мувозанати издан чиқиб, инсонлар соғлигига, қолаверса, унинг келажакда ер юзида яшаб қолишига жиддий хавф туғила бошлади. Ҳаво, сув ҳамда тупроқ ифлосланган ҳудудларда яшил ўрмонлар майдони кескин қисқариб, уларнинг ўрнини саҳролар ва чўллар эгаллай бошлади.Abstract
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотларни сифат жиҳатидан халқаро стандарт талабларига жавоб бера оладиган даражада ривожлантиришга қаратилган. Бугунги кунда халқаро иқтисодиётда ҳар бир хўжалик юритувчи субъектни барқарор фаолият юритиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бозордаги эркин талаб ва таклиф асосида шаклланади ҳамда ривожланиб боради. Дунё аҳолиси сони жадаллик билан ортиб бориши натижасида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби йилдан-йилга ошиб бормоқда. Сабаби, 2050 йилга бориб, аҳоли сони 9 млрд. кишидан ортиши кутилмоқда. Уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун қўшимча равишда 1 млрд. тоннадан ортиқ дон, 200 млн. тоннадан зиёд чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш зарур бўлади [1].
References
Садовник П.В. Минеральные ресурсы мира. Т.З. –М.: Агроэкология, 2014.
Абдуғанийев А., Абдуғанийев А.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. 2-нашр. Т.: “Адиб нашриёти”, 2011
“Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли” Мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий анжумани материаллари тўплами (май 2016). –Т.: ТошДАУ, 2016.
www.agroolam.uz